Маълум қилинишича, ўрганишлар натижасида касаллик ва зарарланиш белгилари кузатилган дарахтларнинг аксарияти даволаниб, сақлаб қолинган.
Шу билан бирга, айрим дарахтлар биологик жиҳатдан фаол бўлишига қарамай, авария ҳолатига келиб қолгани ҳамда зараркунандалар таъсирида кескин заифлашгани аниқланган.
Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўловчилар ҳамда атрофдаги соғлом дарахтларга хавф туғдирмаслик мақсадида бундай дарахтларни кесиш зарурлиги таъкидланмоқда.

















