Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолиси сони бўйича энг кичик туман ва шаҳарлар маълум қилинди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллион 236 минг 704 нафарни ташкил этган. Шу билан бирга, республика бўйича аҳолиси энг кам бўлган туман ва шаҳарлар рўйхати ҳам маълум қилинди.
фото: STATISTIKA
Статистик маълумотларга асосан, аҳолиси сони энг кам ҳудудлар орасида Ғозғон шаҳри етакчилик қилмоқда. Ушбу шаҳарда доимий аҳоли сони 9,5 минг нафарни ташкил этган. Кейинги ўринларда Томди тумани 15,2 минг нафар ва Ширин шаҳри 19,4 минг нафар аҳоли билан қайд этилган.
Шунингдек, Қоровулбозор туманида 20,7 минг, Бўзатов туманида 21,8 минг, Янгиобод туманида 30,5 минг нафар доимий аҳоли истиқомат қилади. Рўйхатнинг қуйи поғоналаридан эса Мўйноқ тумани 34,1 минг, Конимех тумани 36,9 минг, Тахтакўпир тумани 38,9 минг ва Учқудуқ тумани 39,9 минг аҳоли билан жой олган.
Мазкур кўрсаткичлар айрим ҳудудларда аҳоли зичлиги нисбатан паст эканини кўрсатади. Бундай ҳудудлар, одатда, географик жойлашуви, табиий иқлим шароити, иш ўринлари сони, инфратузилма ривожи ва миграция жараёнлари билан ажралиб туради.
Аҳоли сони кам бўлган ҳудудлар рўйхати демографик ҳолатни таҳлил қилиш, ҳудудий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш, инфратузилма ва ижтимоий хизматлар қамровини режалаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу каби маълумотлар келгусида ҳудудларни комплекс ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли турмуш сифатини ошириш бўйича қарорлар қабул қилишда асос бўлиб хизмат қилади.
Мавзуга оид
14:31
Статистика: иқтисодиёти энг тез ўсган ҳудудлар рўйхати
18:38 / 03.03.2026
Рўйхатга олишда 8,3 миллион хонадонда яшовчи аҳоли қамраб олинди
12:23 / 03.03.2026
2026 йил январда енгил авто ишлаб чиқариш 22 мингдан ошди
13:41 / 30.11.2024