Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда 100 нафардан зиёд ўзбекистонлик 4 ой маошсиз ва озиқ-овқатсиз қолдирилди
Уларга тўлаб берилиши керак бўлган ойлик маош қарздорлиги 324 минг долларга етган. Ҳозирда 127 минг доллар иш ҳақи ундириб берилган. Иш берувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Россияда 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик ишчи 4 ой давомида маошсиз ва озиқ-овқат таъминотисиз қолдирилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, қарздорлик қарийб 24 млн рублга (324 минг доллар) етган. Айрим ишчиларлар нолегал ҳолатга тушиб қолган. Сўнг улар Миграция агентлигига мурожаат йўллашган.
Агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси томонидан адвокатлар жалб этилган. Бош консулхона ҳолат юзасидан тегишли органларга НОТА юборган, дипломатик каналлар ишга туширилган. Ваколатли органлар томонидан иш берувчиларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда 9 млн 403 минг рубл иш ҳақи ундириб берилган. Қарздорликнинг қолган қисми 15 майга қадар тўланиши кутилмоқда. Шунингдек, озиқ-овқат таъминоти қайта тикланган.
Агентликнинг қўшимча қилишича, ноқонуний ҳолатга тушганлар ватанга қайтарилиб, моддий ёрдам ажратиш бошланган.
Мавзуга оид
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026