Ўзбекистон | 18:24
476
1 дақиқада ўқилади

Уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги зинапоя ва балконда сақлаш тақиқланди

Адлия вазирлиги «Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари»ни давлат рўйхатидан ўтказди.

Фото: Freepik

Қоидаларга кўра, кўп квартирали уйларда қуйидагилар тақиқланди:

- ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни балкон ва лоджияга ўрнатиш;

- балконда оғир буюмларни сақлаш;

- балкон ва лоджиянинг фасад (ташқи) қисмида кир, кийим-кечак, гилам ва бошқаларни осиб қўйиш (ички қисми бундан мустасно);

- уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги жойларда, зинапояда, чердакда, ертўлада, шунингдек умумий фойдаланишдаги ошхонада, балконда ва лоджияда сақлаш;

- кириш йўлакларининг зинапоя майдонида ва зинапоянинг остида ёнувчи материалларни сақлаш;

- умумий иссиқлик параметрларига таъсир кўрсатувчи қайта режалаштириш (реконструкция) ишларини амалга ошириш, қўшимча иситиш юзаларига (иситилмайдиган юзалар) иссиқлик ускуналарини ўрнатиш, шунингдек, умумий мулк таркибига кирувчи иссиқлик тизимларига ўзгартириш киритиш.

Шунингдек, автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар усти, хиёбон, болалар майдончалари, тротуарга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид