Ўзбекистон | 17:35 / 30.04.2026
1682
2 дақиқада ўқилади

Кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаги ва зинапояси ҳафтада 1 марта тозаланади

Адлия вазирлиги «Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари»ни давлат рўйхатидан ўтказди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Қоидаларга кўра, кўп квартирали уйлар учун бошқариш органлари томонидан умумий техник паспорт юритилади.

Бошқариш органлари юк кўтарувчи конструкциялар, кузатув камералари ва домофонлар соз ҳолатда сақланиши, хомашё, материаллар, ёқилғи, инвентар ва хўжалик анжомларини сотиб олиш ишларини амалга оширади.

Кўп квартирали уйнинг фасад қисмларида ва умумий фойдаланиш ҳудудларида мулкдорлар умумий йиғилишининг қарори билан меъморчилик деталлари, рекламалар, афишалар, ва эълонларни ўрнатиш мумкин.

Уйларда шовқин даражаси белгиланган санитария меъёрларидан ошмаслиги шарт.

Уйлар (зинапоялар, лифтлар, чиқинди камераси, чиқиндиларни тўплаш мосламалари ертўлалари ва бошқалар), туташ ҳудудлар заруратга кўра, бошқариш органи томонидан дератизацияланади, дезинсекция ва дезинфекцияланади.

Уйларнинг ертўла қисмидаги қувурларда авария ҳолати юзага келиши оқибатида сув ёки оқова сув тўпланиб қолса бошқариш органи 24 соат мобайнида ертўладаги сув ва оқова массаларини чиқариб юбориши лозим.

Ҳафтада 1 марта кўп квартирали уйларнинг лифт хоналарини тозаланади ҳамда лифт ускуналари доимий техник мониторинг қилинади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид