Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркистон шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиб, унда муҳим ташаббусларни илгари сурди, ташкилот доирасида амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамроҳлигида Ўзбекистон томонидан барпо этилган масжидни бориб кўрди ҳамда делегациялар раҳбарлари билан биргаликда Туркистоннинг диққатга сазовор жойлари билан танишди.

Саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари Туркия президенти Ражап Тоййиб Эрдўған ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашувлар ўтказди.