Қашқадарё вилояти Китоб туманида қурилиш жараёнида фойдаланилаётган сифатсиз маҳсулотлар аниқланиб, утилизация қилинди.
Аниқланишича, сопол ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Ҳ.С» МЧЖ (номи ўзгартирилган) томонидан давлат буюртмаси асосида барпо этилаётган кўп қаватли иншоот учун меъёрий ҳужжатларга номувофиқ бўлган сопол ғишт маҳсулотлари етказиб берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан жамиятга номувофиқ маҳсулотларни муомаладан қайтариб олиш ҳамда уларни утилизация қилиш бўйича тақдимнома киритилди.
Сифатсиз маҳсулотлар Китоб тумани чиқинди полигонида утилизация қилинди.
Корхона келгусида меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиши, акс ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилиши юзасидан огоҳлантирилди.











