Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тил сертификатлари учун балл ва устамалар тартиби ўзгарди
Эндиликда чет тили фани мавжуд бўлган бакалавриат таълим йўналишларига киришда B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга мазкур фан бўйича белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади. Шунингдек, педагог ходимлар учун сертификатларга оид устама ва рағбатлантириш тартиби ҳам янгиланди.
Адлия вазирлиги томонидан Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги идоравий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3515-2, 2026 йил 2 июнь).
Янги тартибга кўра, инглиз тилидан бериладиган TOEFL iBT сертификатининг мувофиқлик даражаси 1–6 баллик тизим асосида белгиланади.
Шунингдек, бакалавриатнинг фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фан бўйича максимал баллнинг 75 фоизи ҳисобланади.
Педагог ходимларга устама тўлашда инглиз тили бўйича TKT, TESOL, TEFL ва TESL сертификатларининг амал қилиш муддати инобатга олинади.
Касбий таълим ташкилотларида хорижий тилда махсус фанларни ўқитувчи педагогларга миллий ёки халқаро тан олинган B2 даражадаги сертификат учун лавозим маошининг 50 фоизи, C1 даражадаги сертификат учун эса 100 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.
Бундан ташқари, ўқитувчиларга Digital SAT сертификатининг математика бўлимида 750 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда ҳам устама белгиланади.
Умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритувчи мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фанлари ўқитувчиларига эса B+ ва ундан юқори даражадаги сертификатлар учун устама тўлаш тартиби жорий этилди.
Мавзуга оид
11:36 / 14.05.2026
Юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби ўзгаради
11:34 / 30.04.2026
Валюта операциялари тартибида нималар ўзгарди?
17:58 / 30.09.2025
Ҳар куни амал қилсангиз, ҳаётингизни яхши томонга ўзгартирувчи 5 одат
10:37 / 29.07.2022