Ўзбекистон | 13:00
3745
1 дақиқада ўқилади

ЙҲХХга янги раҳбар тайинланди

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида Шерзод Ибрагимов ўрнини Муродбек Шерлиев эгаллади. Тайинловга қадар у ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Фото: ИИВ

Муродбек Атабекович Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Тайинловга қадар Муродбек Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бундан олдинроқ ЙХҲҲга икки йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид