Транспорт вазирлигининг билдиришича, “Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасаси назоратчилари томонидан автобусларда тўлов маданиятини оширишга қаратилган назорат рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, 2026 йилнинг ўтган даври мобайнида автобусларда чиптасиз юрган йўловчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси 5-қисмига асосан 79 618 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилган.

Ҳар бир ҳуқуқбузар йўловчига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми (41 200 сўм) миқдорида жарима солинган.

2026 йилнинг ўтган даври мобайнида ҳуқуқбузарлик содир этган йўловчилардан ундирилган жарималар миқдори деярли 2 млрд сўмни ташкил этди.