Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига 2026 йилда қўшилиш мақсадини яна бир бор тасдиқлади, Фарғонада маст ҳайдовчи уриб кетган ЙПХ ходими ҳалок бўлди, Қорақалпоғистонда эса қиймати 1 миллиард сўмлик газбаллонлар талон-торож қилингани аниқланди. Шу ва бошқа муҳим маҳаллий янгиликлар билан Kun.uz дайжестида таништирамиз.
Ўзбекистон ЖСТга 2026 йилда қўшилиш мақсадини тасдиқлади
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини 2026 йилда якунлаш режаси ўз кучида қолишини маълум қилди.
ЖСТ Ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишида мамлакат томонидан қабул қилинган 190 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, икки томонлама музокаралар ва амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, ҳозирга қадар Ўзбекистон 31 та бозорга кириш бўйича икки томонлама келишув имзолаган. ЖСТ раҳбарияти музокаралардаги илгарилашни ижобий баҳолади.
Маст ҳайдовчи ЙПХ ходимининг ўлимига сабаб бўлди
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспектори Ҳайитбек Каримжонов автомобил уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди.
Ҳодиса 31 июл куни кечаси содир бўлган. Гувоҳлар Spark ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлгани ва тўхташ ишорасига бўйсунмасдан қочганини айтмоқда.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1067 та газбаллон талон-торож қилинди
Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида қиймати 1 миллиард сўмлик 1067 дона суюлтирилган газбаллон талон-торож қилингани








