2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда бажарилган қурилиш ишларининг умумий ҳажми 192 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, пойтахтда 61,2 триллион сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган.

Кейинги ўринларни Тошкент вилояти 18,8 триллион сўм, Фарғона вилояти 12,1 триллион сўм ва Бухоро вилояти 10,7 триллион сўмлик кўрсаткичлар билан эгаллаган.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида 9,9 триллион сўм, Қашқадарё вилоятида 9,4 триллион сўм, Андижон вилоятида эса 9 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотлари мамлакат ҳудудларида қурилиш соҳасидаги фаоллик юқори суръатларда давом этаётганини кўрсатмоқда.