22:44 / 03.06.2017
81980

Ўзбекистон ҳафта ичида: "GM"чилар "иши", навбатдаги қарор ва фармонлар, янги тизимлар, Президент Андижонда

Ҳафта давомида Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеалар ва янгиликлар Кун.uz дайжестида эслатиб ўтилади.

ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Сенат йиғилишида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 27 май куни Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида нутқ сўзлади. Унинг сўзларига кўра, 2017-2021 йиллар давомида мамлакатни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон тузган шартномаларнинг умумий қиймати 44 миллиард доллардан ошади

Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санаб ўтди

Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижига соя солиб турган «болалар меҳнати» масаласи энди кун тартибидан олиб ташлангани ҳақида келтириб ўтган.

У ТИВдаги камчиликлар борасида ҳам тўхталиб ўтган

Абдулазиз Комилов валюта бозори ва банк-молия тизимини либераллаштиришни таклиф қилди

Коммунал соҳада ўзгариш

Электр энергияси ва газ тармоғидан қарздорлик туфайли узилган истеъмолчилар қайта уланиш учун ҳақ тўлашади

Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш Дастури қабул қилинди

Уй-жой коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизими ташкил этилмоқда

"Ўзбекэнерго" ва "Ўзтрансгаз" штати 10 мингдан ортиқ ходимга қисқартирилади

“Экология ҳафталиги-2017

Фото: "Кун"

31 май куни Халқаро Пресс-клуб (ХПК)да "Экология ҳафталиги-2017" очилиш маросими бўлиб ўтди. ХПК сессиясида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ўктам Ўтаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Борий Алихонов, Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури доимий вакили в.б. Фарид Караханов, Халқаро Пресс-клуб модератори Шерзодхон Қудратхўжаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қатор вазирлик ва идоралар, нодавлат ташкилотлар ҳамда Ўзбекистонда аккредитацияланган маҳаллий ва халқаро ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Борий Алихоновнинг маълум қилишича, ўтган давр мобайнида Орол денгизи сатҳи 29 метрга пасайган.

Халқаро Пресс-клубда Роғун ГЭСи, дарахтлар кесилиши, экотуризм, чиқиндилар муаммосига доир саволларга жавоб берилди

Президент Андижонда

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2 июнь куни Андижон вилоятига ташриф буюрди.  

Давлат раҳбари Андижондаги «Боғи Бобур» истироҳат боғида бўлди  У, шунингдек, «Андижон биокимё заводи» акциядорлик жамияти томонидан Хўжаобод туманида ташкил этилган боғни бориб кўрди.

Президент, бундан ташқари, мазкур тумандаги «Навигул» қўшма корхонаси ҳудудида ташкил этиладиган мева-сабзавотларни қайта ишлаш, музлатиш ва сотишга ихтисослаштирилган йирик логистика комплекси лойиҳаси билан танишди.  Мирзиёев сафар давомида Бўз туманидаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлди.

Мирзиёев Андижонда йиғилиш ўтказди. Қандай масалалар кўрилди?

Мирзиёев Ўзбекистондаги йўллар қандай бўлиши кераклигини айтди

Хонобод шаҳрини ривожлантириш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади

Мирзиёев талаби: «Прокурор тадбиркорни сизласин!»

Президент Андижон шаҳридаги маҳаллалардан бирига борди

Андижонда яна 294 оила уйли бўлади

Андижонда ташкил этиладиган кичик саноат зонасида 2 минг иш ўрни яратилади

Мирзиёев “Ўзавтосаноат”нинг Андижондаги лойиҳалари билан танишди

Лавозимий ўзгаришлар

Фото: UZ24

Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди, Шунингдек, “Ўзархив”га ҳам янги бош директор тайинланди.

Козим Тўлаганов янги лавозимга тайинланди

Сенатдаги қўмитага раҳбарлар тайинланди

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтига янги ректор тайинланди

Қабул қилинган янги қарор ва фармонлар

Туркманистон билан стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома Сенат томонидан ратификация қилинди

Ўзбекистонда гўшт экспорт қилишга рухсат берилди

Сенат Конституцияга ўзгартишлар киритди

Тошкентда кўп тармоқли муз комплекси қурилади

Ҳокимликлар раҳбарларига хизмат уйлари берилади

Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш санасига ўзгариш киритилди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлади

Ш.Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир янги қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ Консерваторияда янги факультет очилади.  Бундан ташқари, «Тошкент» фонд биржаси биноси концерт залига айлантирилади

Паспортларни ҳисобга олиш ва йўқ қилиш ким томонидан амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Унга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги замонавий профессионал хизматга айлантирилади.

Шунингдек, ФВВнинг асосий вазифалари белгилаб берилди. Бундан ташқари, фармонга мувофиқ Гидрометеорологик хизмат, Сейсмология институтининг тезкор хабарлар хизмати ФВВ тизимига ўтказилди. 

GM Uzbekistan билан боғлиқ машмашалар

Фото: "Кун"

GM Uzbekistan янги шартномалар тузиш ва автомобилларни беришни вақтинчалик тўхтатди

«GM Uzbekistan» 1 июндан автомобилларни етказиб беришга доир шартномалар тузиш жараёнини тиклади

GM Uzbekistan автомобилларга “шапкалар” ҳақида хабар беришни сўради

1 июндан GM Uzbekistan автомобиллари нархи ошиши маълум бўлди

GM Uzbekistan автомобилларининг янги нархлари маълум

GM Uzbekistan: энди автомобиллар етказиб бериш кетма-кетлигини онлайн кузатиб бориш мумкин

GM Uzbekistan нархларни оширди: Потенциал харидорларда жиддий саволлар туғилмоқда

Танқид ва таҳлил

Иллюстратив фото

Қаровсиз футбол майдончаси: “савоби ҳам, уволи ҳам маҳаллага...”

Бензин харид қилишда тўланадиган йўл солиғи қаёққа кетмоқда?

Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар

Мирзиёев дабдабали рақамлар ва баландпарвоз ҳисоботлар ортидан қувган амалдорларни танқид қилди

Президент видеоселекторда банкирларни қаттиқ танқид қилди

1 июнь – Халқаро болалар куни айрим истироҳат боғларида хавфсизлик кунига айланди

Шоли поядан азият чекаётган фуқаролар дардини кимга айтсин?

Намунавий уйдаги «намунавий» нуқсонлар

Ўзбекистоннинг бошқа жабҳаларида

Фото: Ўзбекнефтегаз

Зомин ва Зарбдор туманлари чегаралари ўзгартирилмоқда

«Ўзбекистон 24» телерадиоканали қачон ишга тушиши маълум бўлди

Хитойнинг CNPC компанияси Бухоро вилоятида газ қазиб олишни бошламоқда

Ўзбекистонда Умра квоталари оширилди

Сурхондарёда Имом Термизий жоме масжиди очилди (фотожамланма)

Top