Ўзбекистон Республикаси президенти мамлакат қурилиш соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Мамлакат қурилиш соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, республикада амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, қурилиш индустрияси ва миллий меъморчиликни ривожлантириш, тизимга илғор технологияларни жорий этиш, замонавий бино ва иншоотларни барпо этиш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш борасидаги катта хизматлари ҳамда соҳага оид давлат дастурлари ижросини таъминлашдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи»

Валломов Бахтиёр - Марғилон шаҳридаги «Файз-бинокор Олтиариқ» хусусий қурилиш-монтаж корхонаси раҳбарининг ўринбосари, Фарғона вилояти

Хаджиматов Алимджан Аширматович - Юнусобод туманидаги «Ижодкор қурилиш бизнес» масъулияти чекланган жамияти қурилиш объекти бошлиғи, Тошкент шаҳри

Хошимбеков Қудратбек Зоитбекович - «Қишлоқ қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси бош директори

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Жиемуратов Каллибек Елубаевич - «Ўзмахсусмонтажқурилиш» акциядорлик компаниясининг «Нукус электромонтаж» масъулияти чекланган жамияти электромонтажчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Хомидов Тохиржон Абдурахмонович - Андижон туманидаги «Кўчма механизациялашган корхона» масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдиллаев Нематилла Аҳмаджонович - «Қувасойцемент» акциядорлик жамияти бош технологи, Фарғона вилояти

Абдушукуров Алишер Турсунович - Андижон шаҳридаги «Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш комбинати» масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти

Арипов Ахмеджан Алимович - Миробод туманидаги «Бити продакшн» масъулияти чекланган жамияти бош муҳандиси, Тошкент шаҳри

Ахмедов Илҳом Султонович - «Қишлоққурилишлойиҳа» масъулияти чекланган жамияти лойиҳа-қидирув институти бош директори

Жаумитбаев Кераматдин Шарапович - Нукус шаҳридаги «Голден Стар» қурилиш-таъмирлаш корхонаси раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси