Миллий гвардия тизимига ишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Коррупцияга қарши курашиш доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди.

Фото: Видеодан кадр
Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Олмазор тумани бўлими отряд командири катта лейтенант Т.А. 1980 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали унинг танишини Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига Мирзо Улуғбек туманидаги «Экобозор» савдо мажмуаси автотураргоҳида 5500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармасига қарашли соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари подполковник А.Р. хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, 1989 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг ваколатли танишлари ёрдамида уни Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятидаги қўриқлаш бўлинмаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хусусий клиника лицензиясини олиш тартиби қандай?
Спорт | 08:53
-
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди
Иқтисодиёт | 23:21 / 19.04.2025
-
Тошкент ва Москва миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 22:16 / 19.04.2025
-
Тошкентда Gentra ЙПХдан қочиб, 10 дан ортиқ машиналарни уриб кетди
Жамият | 22:10 / 19.04.2025
Мавзуга оид

21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди

09:40 / 17.04.2025
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

18:17 / 16.04.2025
Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси реставрация қилинади

11:56 / 16.04.2025