Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўкдала туманида яна газ тўлдириш шохобчаси портлади
Сўнгги 20 кун ичида бу иккинчи ҳолат. Ёнғин оқибатида автоцистерна ҳайдовчиси енгил куйиш тан жароҳати олган.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Кўкдала туманида 5 август куни газ тўлдириш шохобчасида ёнғин ва портлаш юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.
ФВВ хабарига кўра, автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси «Олтиндала» маҳалласида жойлашган.
Унинг ҳудудида пропан суюлтирилган газ ташувчи автоцистернадан пропан сақлаш резервуарига ёқилғи қуйиш вақтида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.
5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:22 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:30 да қуршаб олинган ва соат 22:50 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб кетган.Автоцистерна ҳайдовчиси енгил куйиш тан жароҳати олган.
Ҳодиса жойига вилоят ФВБ ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.
16 июл куни Кўкдала туманида аҳолига хизмат кўрсатувчи газ тўлдириш станцияси ҳудудида ёқилғи сақлаш резервуарида портлаш ва ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:24 / 10.06.2026
Балашихада яна бир генерал ўлдирилди
09:11 / 10.06.2026