Олти нафар маслаҳатчи лавозими қайта ташкил этилган, шунингдек олтита департамент тузилган. Администрация раҳбари ўринбосари лавозимлари тугатилган.

Қуйидагилар президент фармони билан президент маслаҳатчилари этиб тайинланди:

Равшан Аюбович Ғуломов президентнинг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига (бунгача президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси эди);

Алишер Саидаббасович Султонов президентнинг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига (бунгача президентнинг нефт-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси эди);

Шуҳрат Мадаминович Ғаниев президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига (бунгача президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари эди);

Музаффар Муротович Комилов президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига (бунгача президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси эди);

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига (бунгача президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси эди);

Дониёр Бахтиёрович Қодиров президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган (бунгача президентнинг шу йўналиш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари эди, маслаҳатчи лавозими вакант турганди).

Қуйидагилар департамент раҳбарлари лавозимига тайинланган:

Комил Исмоилович Алламжонов Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимига (бунгача Президент администрацияси раҳбари ўринбосари эди);