Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбий хизматчиларнинг ойликлари оширилади
1 апрелдан эътиборан Мудофаа вазирлиги тизимида кўп йил ишлаган офицерларнинг устамаси 2 баробарга ошади. Оддий аскар ва сенжантларнинг маоши эса 10 фоизга кўпайтирилади. Мудофаа бўлимларининг ноҳарбий хизматчилари ойлиги бу йил 20 фоизга, келаси йили яна 50 фоизга кўтарилади. Бундан ташқари, ҳарбийларнинг пенсия таъминоти яхшиланади, улар учун уй-жой қурилиши кенгайтирилади.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб Мудофаа вазирлиги офицерларига кўп йиллик хизмати учун устама миқдори 2 карра оширилади.
Контракт асосида хизмат қилаётган оддий аскар ва сержантларнинг ойлик маоши эса 10 фоизга кўпайтирилади.
Бу ҳақда Хавфсизлик кенгашининг 13 январ кунги йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Президентга кўра, ҳудудий мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимларининг ҳарбий бўлмаган хизматчиларининг ойлиги бу йил 20 фоизга, келаси йили яна 50 фоизга оширилади.
Қуролли Кучлар сафида 30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар учун пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ойлик миқдори 75 фоиздан 100 фоизга етказилади.
Ҳарбий хизматчилар учун уй-жой қурилиши ҳам кенгайтирилади.
Масъулларга ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминотини белгилайдиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, парламентга киритиш топширилди.
Мавзуга оид
18:59 / 26.01.2026
2,8 млн сўмдан 22,3 млн сўмгача. Ўзбекистонда соҳалар кесимида ойликлар қанча?
18:16 / 21.01.2026
Эрдўған Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва куч тузилмалари раҳбарларини қабул қилди
15:51 / 13.01.2026
«Замонавий уруш табиати тубдан ўзгарди» – президент Хавфсизлик кенгаши йиғилишида
13:27 / 27.12.2025