Ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишга доимий рухсат берилади
Икки йил олдин жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига вақтинчалик рухсат берилган эди. Бунинг натижасида расмий ишлаётган таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди. Президент ҳузурида ўтган йиғилишда энди бу тартиб доимий бўлиши айтилди.

Фото: Kun.uz
Президент Шавкат Мирзиёев 11 январ куни транспорт ва логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Қайд қилинишича, дунёдаги геосиёсий вазият бу соҳада қийинчилик туғдирмоқда. Ғарб йўналишида ташиш муддати 2 карра, харажати эса 1,5 баробаргача ошиб кетаяпти. Айрим Европа мамлакатлари чегараларидаги ўтказиш пунктлари ёпилган, бошқаларида узоқ навбатлар юзага келган. Шу боис транспорт-логистика тизимини изчил ривожлантириш ва ташқи савдо йўналишларини диверсификация қилиш зарурлиги таъкидланди.
Хусусан, халқаро ва минтақавий бозорларга олиб чиқадиган муқобил йўналишлар бўйлаб жойлашган мамлакатлар билан транзит юк ташувларни соддалаштириш ва эркинлаштириш, чегараларда ундириладиган йиғимларни ўзаро тенглик асосида камайтириш ёки бекор қилиш чораларини кўриш кераклиги таъкидланди.
Ўзбекистонда юк жўнатувчи ва ташувчини ўзаро боғлайдиган экспедиторлик хизматларининг асосий қисми хорижий компанияларга тўғри келади. Бу соҳада маҳаллий экспедиторларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг халқаро юк ташишдаги хизматларига қўшилган қиймат солиғи олинмайдиган бўлди. Натижада маҳаллий корхоналар улушини 45-50 фоизга чиқариш имконияти кўрсатиб ўтилди.
Шу каби чоралар орқали халқаро юк ташиш ҳажмини 2 карра ошириш, транспорт хизматлари экспортини камида 3 миллиард долларга етказиш вазифаси белгиланди.
Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ташувлар ҳажмини кўпайтириш ҳам муҳим. Бу борада яратилаётган қулайликлар натижасида мамлакатимиз сўнгги йилларда Жаҳон банкининг логистика бўйича индексида юқориламоқда. Бу транзит салоҳияти билан бирга инвестиция оқими ошишига, умуман, савдо-иқтисодий алоқалар ривожига хизмат қилади.
Мутасаддиларга электрон навбат тизимини кенг жорий этиб, чегарадан ўтиш вақтини 20 дақиқагача қисқартириш, транспорт воситаларини онлайн кузатиш тизимини йўлга қўйиш орқали қўшимча юк оқимларини жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Яна бир масала – йўналишсиз такси хизматларига тегишли. Икки йил олдин жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига вақтинчалик рухсат берилган эди. Бунинг натижасида таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди. Шу боис энди бу тартиб доимий бўлиши айтилди.
Таксиларга мижоз топишда қулай ахборот хизматлари бозори шаклланди. Ҳозирда 151 та агрегатор компания иш юритаяпти ва бу яна ўсиб бораяпти. Шу боис агрегаторлар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг давлат, ҳайдовчи ва йўловчилар олдидаги мажбуриятини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лавров Путиннинг янги «амбицияли» режаларини маълум қилди
Жаҳон | 15:09
-
Вашингтон Пекинга 245 фоиз бож солишини ваъда қилмоқда
Жаҳон | 15:08
-
Британия Ҳуқуқшунослик университети Ўзбекистонда ўз кампусини ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон | 15:06
-
Индонезия мамлакатда Россия ҳарбий базаси бўлишини рад этди
Жаҳон | 15:01
Мавзуга оид

19:42 / 15.04.2025
Андижонда Бобур шаҳри пайдо бўлади

17:56 / 15.04.2025
Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг ҳудудий саноат ярмаркаси билан танишди

12:03 / 15.04.2025
Шавкат Мирзиёев Андижонга борди

19:57 / 14.04.2025