Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nestle хавфли токсин туфайли Қозоғистонда савдога чиққан болалар озуқасини қайтариб олади
Компания хабарига кўра, қарор эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинган ва Nestle маҳсулотларини «глобал қайтариб олиш жараёнининг бир қисми» ҳисобланади.
Фото: Pexels
Nestle Қозоғистон ҳудудида болалар озиқ-овқатининг чекланган партиясини қайтариб олишини эълон қилди. Гап тез эрийдиган қуруқ сут ва нордон сутли аралашмалар, шунингдек, шифобахш парҳез таомларнинг аминокислоталари асосидаги қуруқ аралашмаси ҳақида кетмоқда, деб ёзди Tengrinews.
Компания хабарига кўра, қарор эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинган ва Nestle маҳсулотларини «глобал қайтариб олиш жараёнининг бир қисми» ҳисобланади. Бунга ташқи таъминотчи томонидан етказиб бериладиган арахидон кислотаси таркибидаги цереулид токсинининг эҳтимолий хавфи сабаб бўлган. Унинг организмга тушиши ўткир заҳарланишни келтириб чиқаради, асосий белгилари кўнгил айниши, қусиш ва қорин оғриғидир.
Қайтариб олиш жараёни тез эрийдиган қуруқ сутли ва нордон сутли аралашмалар, шунингдек, шифобахш парҳез таомларнинг аминокислоталари асосидаги қуруқ аралашмаларга тегишли:
- NAN 1 OPTIPRO – партия рақамлари: 51500346AA, 51740346AC, 51510346AA, 52180346AA, 51740346BA, 52200346BA;
- NAN 2 OPTIPRO – партия рақамлари: 51420017C5, 51670017C2, 52940017C2, 51680017A1, 5200167811, 5200167821, 5220767821, 5240167821, 5241167821, 5256167811;
- NAN нордон сутли – партия рақамлари: 51220017A2, 51230017A1;
- NAN лактозасиз - партия рақами: 51400346АА;
- ALFARE Amino - партия рақами 51050017Y2.
Nestle компаниясининг аниқлик киритишича, қайтариб олиш жараёни фақат чекланган миқдордаги партияларга тааллуқли бўлиб, компаниянинг Қозоғистон бозорида тақдим этилган бошқа болалар озиқ-овқат маҳсулотларига тааллуқли эмас.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
18:26 / 01.05.2026