Кунига 10 минг қадам юрганларни рағбатлантириш таклиф этилмоқда
Уч йил олдин шунга ўхшаш лойиҳа ими-жимида бекор қилиб юборилган эди. Бу сафар кунига 10 минг қадам юриш бўйича “юқори кўрсаткичларга эришганлар”га “Экофаол фуқаро” мақомини бериш кўзда тутилмоқда. Бу мақомни олганлар давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирмага эга бўлиши, барча вояга етган аъзолари бундай натижага эришган оилалардан 14 таси эса ҳар йили лотереяда электромобил ютиб олиши мумкин.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда аҳолининг кундалик ҳаётига экологик тамойилларни сингдиришга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади. Бу – 2025 йилги давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.
“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:
- бир сутка давомида камида 10 минг қадам юришни тарғиб қилиш;
- юқори кўрсаткичларга эришганларга “Экофаол фуқаро” мақомини бериш ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этиш;
- оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақомини бериш ҳамда уларга ҳар йили лотерея орқали 14 та электромобил бериш;
- аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловларини ўтказиш ва ғолиб бўлган маҳаллалар жамғармасига болалар майдончасини қуриш, яшил боғ яратиш ҳамда чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш ва чиқинди контейнерларини ўрнатишга 500 миллион сўм ажратиш.
Юқоридагиларни назарда тутувчи электрон платформа 2025 йил 1 июнгача ишга туширилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда пиёда юрганларни мукофотлаш тизими 2021 йил март ойида ҳам йўлга қўйилганди. Ўшанда 1hls.uz платформаси ишга туширилиб, шу орқали кунига 10 минг қадамдан ортиқ юрган фуқароларга 3 минг сўмдан тўлаш бошланган эди. Лекин кўп ўтмай, 2022 йил январида бу жараён тўхтатиб қўйилганди.
2022 йил май ойига келиб, жамоатчилик пиёда юрганларни мукофотлаш ими-жимида бекор қилиб юборилганидан хабар топганди.
Ўшанда пиёда юрувчиларга платформада ҳисобланган пул мукофотларининг бир қисми тўланмай қолиб кетган.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лавров Путиннинг янги «амбицияли» режаларини маълум қилди
Жаҳон | 15:09
-
Вашингтон Пекинга 245 фоиз бож солишини ваъда қилмоқда
Жаҳон | 15:08
-
Британия Ҳуқуқшунослик университети Ўзбекистонда ўз кампусини ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон | 15:06
-
Индонезия мамлакатда Россия ҳарбий базаси бўлишини рад этди
Жаҳон | 15:01
Мавзуга оид

18:19 / 01.04.2025
Ўзбекистон аёллар саломатлиги глобал индексида уч поғона юқорилади

16:55 / 25.03.2025
Кўзга оҳак ёки ёт жисм кирганда нима қилиш керак? Мутахассис жавоб берди

14:43 / 19.03.2025
Глобал исиш нафас олиш тизими саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда

17:40 / 14.03.2025