Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
13 мартдан “Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсумига овоз бериш бошланади
"Ташаббусли бюджет"нинг 2024 йилги 1-мавсуми учун овоз бериш жараёни 13 март куни соат 00:00 дан бошланади ва 1 апрел куни соат 23:59 гача давом этади. Лойиҳалар учун 3,02 трлн сўм маблағ ажратилган.
Фото: Kun.uz
Эртага, 13 мартдан, “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланади.
Бу мавсумда республика бўйлаб жами 35 575 та таклиф келиб тушган. Ғолиб чиққан ташаббусларни молиялаштириш учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан жами 3,02 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Жорий йилдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш босқичи бир фуқаро – бир овоз тамойили асосида амалга оширилади. Берилган овозлар эгасининг шахсига аниқлик киритиш ва ҳар бир фуқаро томонидан берилган овозни аниқлаш тизими жорий этилади. Бу ўз навбатида бир нечта сим-картаси бўлган фуқароларнинг бир неча марта овоз беришига чек қўяди. Ғолибларни аниқлашда ҳам ҳаққонийликни таъминлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
11:10 / 21.03.2026
58 овоздан 13 минг 386 овозгача. «Ташаббусли бюджет» ғолиблари эълон қилинди
18:28 / 15.03.2026
“Мукофотлар учун эмас, ўзгаришлар учун овоз беринг” - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
11:03 / 11.03.2026
Турли “ўйинлар” сабаб 10 та туман ва шаҳар “Ташаббусли бюджет”да санкцияга учради
12:58 / 03.03.2026