Швейцария «Гулнора Каримова иши» доирасида мусодара қилинган яна 182 млн долларни Ўзбекистонга қайтаради
Ўзбекистон ҳукумати ва Швейцария федерал кенгаши ўртасида имзоланган битимга кўра, Швейцария бош прокуратураси томонидан Гулнора Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинган тахминан 182 миллион доллар миқдоридаги маблағлар қайтарилади. Маблағлар БМТнинг кўп шериклик траст жамғармаси орқали қайтарилади.

Фото: Адлия вазирлиги
6 феврал куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқулов ҳамда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский ўртасида «Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битим» имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Битим доирасида тахминан 182 миллион доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган. Мазкур маблағлар Ўзбекистоннинг айрим фуқаролари томонидан ноқонуний орттирилган бўлиб, 2012 йилда Швейцария бош прокуратураси томонидан Г.Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинган эди», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, маблағлар БМТнинг «Uzbekistan Vision 2030 Fondi» Кўп шериклик траст жамғармаси орқали қайтарилади.
2022 йил 16 августда Швейцариянинг Берн шаҳрида Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги «Швейцария Конфедерацияси ҳудудида мусодара қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатлари йўлида қайтариш усуллари тўғрисидаги битим» имзоланганди. Ушбу битим ноқонуний орттирилган активларни БМТнинг «Uzbekistan Vision 2030 Fondi» деб номланган Кўп шериклик траст жамғармаси орқали Ўзбекистонга қайтариш механизми ҳамда асосий тамойиллар ва мақсадларни белгилайди.
Мазкур ишлар доирасида 2022 йил августда имзоланган биринчи битим тахминан 131 млн доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилишини назарда тутади. Янги битим имзоланиши билан Ўзбекистон аҳолисининг манфаатлари йўлида қайтарилган маблағларнинг жами миқдори 313 миллион долларга етади.
«Uzbekistan Vision 2030 Fondi» орқали қайтарилаётган маблағлар Ўзбекистон аҳолиси манфаатлари учун, хусусан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилиши айтилмоқда. Фонд ва унинг лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар очиқ манбада ўзбек ва инглиз тилларида фонднинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Украинада 11 кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқароси умрбодга қамалди
Жаҳон | 17:50
-
Россиянинг Украинадаги мақсадлари ўзгарди – CNN
Жаҳон | 17:49
-
Президент «Урганч кластер»нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди
Ўзбекистон | 17:22
-
“Жахлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди
Ўзбекистон | 17:10
Мавзуга оид

23:08 / 24.04.2025
Ўзбекистонга Швейцария ва Белгиядан Гулнора Каримовга тегишли жами 290 млн доллар қайтарилиши мумкин

15:54 / 24.04.2025
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган маблағларидан 95 млн доллар Ўзбекистонга қайтарилган

09:05 / 15.04.2025
АҚШ божларни Швейцария туфайли уч ойга кечиктиргани айтилмоқда

12:03 / 03.04.2025