Ўзбекистон | 15:06 / 29.11.2024
9470
2 дақиқада ўқилади

​​​​​​​Битта шахс номига очиладиган банк карталарининг сони бўйича чекловлар қандай бўлади?

Марказий банкнинг аниқлик киритишича, битта жисмоний шахсга карталар сонини вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача чеклаш масаласи кўриб чиқиляпти. Бунда виртуал ва кобейджинг карталари ҳам инобатга олинади, аммо чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан мазкур қоида татбиқ этилмайди.

Фото: Kun.uz

Марказий банк битта шахс номига бериладиган карталар сонини чеклаш ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича меъёрлар ўрнатилаётганлиги тўғрисида ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди.

Банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда», дейилади МБ хабарида.

Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги айтилган.

Марказий банк маълумотларига кўра, бугунги кунда жисмоний шахсларнинг қарийб 97 фоизи (22 млн) 5 тагача, 3 фоизи (770 минг) 5-20 тагача ҳамда 0,03 фоизи ёки 7 минг нафари 20 тадан ошиқ карталар расмийлаштирган.

Аввалроқ, Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев битта шахс номига бериладиган карталар сонини чеклаш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани