Наманган вилояти Поп туманида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда Поп тумани ИИБ раҳбарлари томонидан тумандаги Наврўз маҳалласида содир этилган ЙТҲ маҳалла масъуллари ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинган.

Муҳокама йиғилишида Наврўз маҳалласида юзага келган аянчли ЙТҲ икки инсоннинг ўлимига сабаб бўлгани тўғрисида маълумотлар берилган.

Ушбу ҳодисага етаклаган омиллар муҳокама қилиниб, барчани ҳушёрликка чақириш учун оғир оқибатли автоҳалокатлар тўғрисида тайёрланган махсус филм йиғилганларга намойиш этилган.

Ушбу ЙТҲ ҳақида маълумот олиш учун вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматига қилган мурожаатимиз жавобсиз қолди.

Маълумот учун, 2024 йил 5 октябр кунидан бошлаб ИИВ ЙҲХББ томонидан республика ҳудуди бўйлаб "Барча йўл-транспорт ҳодисалари, айниқса пиёдалар билан боғлиқ аварияларнинг олдини олиш профилактикаси" ойлиги ўтказилмоқда.

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ЙҲХБ ходимларининг ойлик доирасида жонбозлик билан ишлаётгани тинимсиз айтилаётган ва кўрсатилаётган бўлса-да, бироқ 5 октябрдан буён ЙТҲ ёки қоидабузарликлар камайгани сезилмаяпти ва одамларнинг қурбон бўлиши давом этяпти.

Масалан:

5 октябр. Самарқанд вилоятида Damas машинаси йўлнинг белгиланмаган жойидан югуриб чиққан аёлни уриб юборган. Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган аёл шифохонада вафот этган.

7 октябр. Олмалиқда Nexia машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 50 ёшли фуқарони уриб юборган. Оқибатда пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган.

7 октябр. Қашқадарё вилоятида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Mercedes-Benz машинаси ўз йўлидан келаётган Labo билан тўқнашган. Оқибатда, Labo ичида бўлган икки киши ҳалок