Давлат активларини бошқариш агентлиги “Кварц” АЖдаги давлат акциялари агентлик ихтиёрига қайтарилганига изоҳ берди.

Ваколатли органнинг маълум қилишича, 2023 йил февралида тузилган олди-сотди шартномасига асосан, “Кварц” АЖнинг 89,78 фоиз акциялар пакети “Қувасойцемент” АЖга 265 млрд сўмга, уч йилда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган.

Шу муносабат билан, “Кварц” АЖнинг фаолияти мониторинг қилиб борилган ва тўлов графиклардаги узилишларни олдини олиш мақсадида харидор – “Қувасойцемент” АЖ огоҳлантириб келинган.

Аммо харидор шартномавий мажбуриятларини бажаришда қийинчиликларга учраган ва олди-сотди шартномани тарафларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилиш бўйича Давактив агентлигига мурожаат қилган. Шунга кўра, томонлар 2025 йил 14 февралда ўзаро келишиб, олди-сотди шартномасини бекор қилган ва “Кварц” кузатув кенгаши таркиби қайта кўриб чиқилиб, унга Давактив вакиллари киритилган.

“Таъкидлаш жоизки, жамиятнинг 89,78 фоиз акциялар пакети давлат ихтиёрига қайтарилиши олди-сотди шартномаси шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги натижасида юз берган ва шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар доирасида амалга оширилган бўлиб, ушбу ҳолат хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ёхуд миллийлаштириш ҳисобланмайди”, – дейилади агентлик баёнотида.

Қўшимча қилинишича, бугунги кунда “Кварц” АЖни молиявий соғломлаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, 1975 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган “Кварц” – Марказий Осиёда шиша идишлар, автосаноат учун ойналар ва бошқа қатор турдаги шиша маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи Марказий Осиёдаги энг йирик завод ҳисобланади.

Завод хусусийлаштирилмасидан олдинги йилларда фойда кўриб ишлаган: 2021 йилда соф фойдаси 54,7 млрд сўм, 2022 йилда 64,3 млрд сўмни ташкил этган.

2023 йил февралидаги хусусийлаштиришдан кейин, компания ўша йилни 21,7 млрд сўм, 2024 йилни эса