Ўзбекистон | 18:38 / 21.04.2025
11498
2 дақиқада ўқилади

“Фуқароларга зарар келтирмоқда” – Наманган шаҳар ҳокими вилоят ЙҲХБдан ноқонуний радарларни олиб ташлашни сўради

Шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиевга расмий хат билан мурожаат қилиб, белгиланган меъёрларга зид равишда ўрнатилган фоторадарлар томонидан жарималар қўлланиши шаҳар фуқароларига моддий ва маънавий зарар келтираётганини билдирган. Ҳокимга кўра, бу аҳолида норозилик кайфияти ортишига сабаб бўлмоқда.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги

Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиевдан ҳудуддаги ноқонуний радарларни олиб ташлашни сўради. Ҳоким шу мақсадда 2025 йил 12 апрел куни вилоят ЙҲХБ бошлиғига расмий хат билан мурожаат қилган.

Хатда келтирилишича, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилган камераларнинг “жарима ёзиши” норозилик кайфияти ортишига сабаб бўлмоқда.

“Жамоатчилик, ёшлар томонидан аҳоли вакиллари билан ўтказилган учрашувлар ва муҳокама йиғилишларида, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилган автомобил йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари томонидан жарималарнинг қўлланишидан норозилик кайфиятлар ортиб бориши, айниқса ижтимоий тармоқларда мамлакатда олиб борилаётган бошқарувга нисбатан салбий фикрлар билдирилишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, бино-иншоотларнинг том қисмлари, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги ёритиш таянчларига белгиланган меъёрларга зид равишда ўрнатилган фоторадарлар томонидан жарималарнинг қўлланиши оқибатида Наманган шаҳри фуқароларига моддий ва маънавий зарар келтирмоқда”, дейилади хатда.

Ҳоким хатида Наманган шаҳри, Давлатобод ҳамда Янги Наманган туманларида Вазирлар Маҳкамаси қарорига зид равишда ўрнатилган камераларни КААТ тизимидан ўчириш ҳамда улар томонидан қайд этилган қоидабузарликларга жарималар қўллаш ишларини тўхтатиш сўралган.

Мавзуга оид

Эълонлар

APEX INSURANCE ва APEX LIFE INSURANCE– FAIR энергетика суғуртаси ва хавфларни бошқариш бўйича халқаро Форуми ташкилотчилари

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти