Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади
Энергетика вазирлиги 6 март куни соат 09:00 дан эътиборан метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилишини маълум қилди.

Фото: Kun.uz
Энергетика вазирлиги 6 мартдан бошлаб метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, март ойининг дастлабки кунларида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, табиий газ истеъмолининг ортиши ва газ қувурларида босимнинг пасайишига сабаб бўлган. Мазкур ҳолатда биринчи навбатда аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлашга устуворлик қаратилган ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.
«Ўтган кунлар мобайнида олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қувурларда газ босими нормаллаштирилди. Бу эса метан заправкалар иш фаолиятини тиклаш имконини яратди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, 6 март куни соат 09:00 дан эътиборан метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.
Бундан аввалроқ, 9–12 феврал кунлари ҳам Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан шохобчаларга газ етказиб бериш вақтинча қисқартирилган эди. Бу ҳақда хабар берган Энергоинспекция қисқаришга «ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши»ни сабаб қилиб кўрсатганди.
Мавзуга оид

12:33 / 08.02.2025
Анорбанк Энергетика вазирлиги ва Ўзтрансгаз биноларини сотиб олди

13:22 / 09.01.2025
Энергетика вазирлигида электр қувватлантириш станциялари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди

19:23 / 24.12.2024
Депутат Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига "депутат сўрови" юборди

23:39 / 12.12.2024