Ботир Қодиров судда ютди. Суд уни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топди
Жўраевлар ишида суд қарори ўқилди. Суд хонанда Ботир Қодировнинг даъво аризасини қаноатлантириб, марҳум Шерали Жўраевнинг унга нисбатан оталик фактини белгилади. Ака-ука Жўраевлар эса ҳал қилув қарори ғайриқонуний эканини айтмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида хонанда Ботир Қодировнинг оталикни белгилаш ҳақидаги даъвоси юзасидан суд қарори ўқилди. Суд Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топди.
“Ботир Қодировнинг жавобгарлар Жўраев Шохжаҳон Шерали ўғли ва Жўраев Зоҳиршох Шерали ўғлига нисбатан оталик фактини белгилаш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Марҳум, 2023 йил 4 февралда вафот этган Шерали Жўраев 1981 йил 5 майда туғилган Қодиров Ботир Шералиевичга нисбатан оталик факти белгилансин”, дея суд қарорини ўқиган ишни кўрган судя.
Шунингдек, қарорда Ботир Қодировнинг Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 1983 йил 11 март 12-сон билан қайд этилган туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви ота устунига “Шерали Жўраев, 1945 йил туғилган, миллати ўзбек” деб кўрсатиш ҳам белгиланган.
Суднинг ҳал қилув қарори 1 ойдан сўнг кучга киради. Қарордан норози тарафлар апелляция шикояти бериши мумкинлиги айтилган.
Kun.uz Шерали Жўраевнинг ўғли Зоҳиршох Жўраев билан боғланиб, суд қарорига нисбатан муносабатини сўради. Хонанда ҳал қилув қарори ғайриқонуний эканини, далил ва исботлар етарли бўлмай туриб, бундай қарорга келинганини, шу боис унинг устидан апелляция шикояти киритилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
18:06 / 17.10.2024
Қашқадарёда судя ёрдамчиси ўзини ишдан бўшатган суд раиси устидан шу судга даъво киритди
11:08 / 17.10.2024