«Профилактик тадбирларни тўғри тушунишингизни сўраймиз» – Мусулмонлар идораси масжидлардаги техник назорат ишлари ҳақида
31 март куни Андижон вилоятидаги масжид таҳоратхонасида газ портлаб, 3 киши вафот этди. Шундан сўнг диний идора масжидларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизимлари назоратдан ўтказилаётганини билдирди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Жорий йил 31 март куни Андижон вилояти Избоскан туманидаги «Аҳмадали ҳожи» масжидининг таҳоратхонасида газ портлади. Оқибатда 3 киши ҳалок бўлди, 10 киши турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.
Избоскандаги масжидда юз берган портлашдан сўнг ижтимоий тармоқдаги кўплаб фойдаланувчилар Андижон вилоятидаги бошқа масжидлар таҳоратхоналари ҳам иссиқлик таъминотидан узиб қўйилгани ҳақида ёзди. Натижада таҳоратхоналардан иссиқ сув чиқмай қолган. Шунингдек, тармоқларда пойтахт Тошкентда ҳам айрим масжидлар иссиқлик таъминотидан узилгани ҳақида постлар қолдирилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси «айни кунларда масжидларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизимларини навбатдаги назоратдан ўтказиш ишлари» олиб борилаётганини маълум қилди.
Ушбу тадбирларга маҳаллий ҳокимликлар вакиллари, ФВВ, Қурилиш вазирлиги ҳудудий бошқармалари каби ташкилотлар мутахассисларидан иборат ҳудудий ишчи гуруҳлари жалб этилган.
Идорага кўра, ўрганишлар давомида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган айрим масжидлардаги иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлашдаги камчиликлар бартараф этилиб, иссиқлик ва табиий газ таъминоти қайта тикланмоқда.
«Ўз навбатида мўмин-мусулмонлар ҳам мана шундай профилактик тадбирларни тўғри тушуниб, олиб борилаётган ишларда ҳамжиҳат бўлишларини сўраймиз. Зеро, мана шундай чора-тадбирлардан мақсад фуқароларимиз ибодат қилиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратишдир», — дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси баёнотида.
Маълумот учун, Избоскан туманидаги «Аҳмадали ҳожи» масжиди таҳоратхонасида газ портлаши юз бергач, воқеа жойига вилоят ҳокими, Фавқулодда вазиятлар вазири ва бошқа масъуллар етиб борган. Портлаш юзасидан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилиб, унинг сабаблари ўрганилиши ҳамда жабрланганлар, вафот этганларнинг оилаларига ёрдам берилиши маълум қилинди.
Прокуратура берган баёнотда «таҳоратхона биноси ертўласида иситиш мосламаларига уланган газ қувурларидан сизиб чиққан табиий газ, хона ичига тўпланиб қолиши натижасида электр энергияси ёқилган вақтда чақнаш содир бўлиб, бино қулаб тушгани» айтилади.
Ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси Жиноят кодексининг 205- (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 259-моддалари (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Республика товар-хомашё биржасига янги бошқарув раиси тайинланди
Ўзбекистон | 17:15
-
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди
Жаҳон | 16:49
-
Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича илғор ёндашувлар тақдим этилди
Ўзбекистон | 16:43
-
Тошкентда фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилган маст эркак 10 суткага қамалди
Ўзбекистон | 16:30
Мавзуга оид

15:42 / 05.04.2025
“Деразани очишим билан таҳоратхона портлаб кетди”: Избоскандаги масжиддан репортаж

23:19 / 31.03.2025
Андижонда масжидда газ портлади. Асосий маълумотлар

22:12 / 31.03.2025
Андижондаги масжидда рўй берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

20:57 / 31.03.2025