Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Enterprise Uzbekistan учун махсус ҳуқуқий режим 2100 йилгача амал қилади
“Enterprise Uzbekistan” бренди остида ташкил этилаётган Рақамли технологиялар халқаро маркази учун 2100 йилга қадар амал қиладиган махсус ҳуқуқий режим назарда тутилган. Бу ҳақда 25 март куни президент ҳузуридаги тақдимотда маълум қилинди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Марказда тартибга солиш “қумдони” доирасида янги ечимларни синовдан ўтказиш, иш ҳақини хорижий валютада тўлаш, халқаро меҳнат стандартларини жорий қилиш, шахсга доир маълумотларни халқаро стандартлар ва булутли технологиялар асосида қайта ишлаш мумкин бўлади.
Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, инвестициялар, стартаплар ва экспорт учун қулай шароитлар яратилади. Божхона ва солиқ бўйича енгилликлар берилади.
Сунъий интеллект технологиялари, рақамли трансформация, тадқиқот ва ишланмалар, сертификатлаштириш, стартаплар ҳамда маълумотлар марказлари ушбу марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланмоқда.
Тақдимотда 2030 йилгача мазкур марказ орқали 1 мингтагача компанияни жалб қилиш, 300 мингдан зиёд иш ўрни яратиш ва 5 миллиард долларлик экспорт салоҳиятига чиқиш мақсади белгилангани айтилди. Бир қатор йирик халқаро технологик компаниялар ушбу ташаббусга қизиқиш билдиргани қайд этилди.
Мавзуга оид
14:03 / 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошлади
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
18:37 / 09.04.2026