«Минтақа келажаги барча ички ва ташқи чақириқларга биргаликда жавоб излашга боғлиқ» — Қозоғистон президенти
Қосим-Жўмарт Тўқаевга кўра, Қозоғистоннинг минтақавий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёнинг жаҳон миқёсидаги ролини ошириш бўйича стратегик йўналиши ўзгаришсиз қолади.

Фото: aqorda.kz
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашуви натижалари минтақавий ҳамкорликни мисли кўрилмаган даражага олиб чиққани, унга тизимли, кенг қамровли ва энг муҳими, ишончли характер берганини таъкидлади.
«Умумий саъй-ҳаракатлар натижасида кўп йиллик асосий масалалар ўз ечимини топмоқда. Минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда комплекс чора-тадбирлар қабул қилиняпти. Чегара, сув таъминоти, миграция масалалари тизимли равишда ҳал этилиб, ўзаро савдодаги кўплаб тўсиқлар бартараф этилди. Чегара ўтказиш пунктлари модернизация қилинмоқда, транспорт алоқалари кенгайтирилиб, янги йўналишлар очилмоқда. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда», — дейди Қозоғистон президенти.
Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таъкидлашича, ўтган йиллар давомида Маслаҳатлашув учрашувлари «минтақанинг халқаро субъективлиги ва бирлигини, шунингдек, ҳозирги замон чақириқларига биргаликда жавоб беришга тайёрлигимизни кўрсатувчи самарали платформага айланди».
Қозоғистон президентининг таъкидлашича, ҳозирги «оғир геосиёсий ва иқтисодий шароитда минтақада ҳамкорликни ривожлантиришнинг юқори динамикасини сақлаб қолиш ниҳоятда муҳим». Ўз навбатида Тўқаев Қозоғистон Марказий Осиё ишбилармонлар кенгашини тузиш таклифини қўллаб-қувватлашини билдирди. Унинг фикрича, минтақанинг транзит-транспорт салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, Марказий Осиё транспорт тизимини ривожлантириш бўйича Комплекс стратегияни қабул қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг минтақавий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёнинг жаҳон миқёсидаги ролини ошириш бўйича стратегик йўналиши ўзгаришсиз қолишини қайд этди.
«Ишончим комилки, минтақамиз келажаги фақатгина мамлакатларимиз ўртасидаги ишончли мулоқот ва ҳамкорликка, барча ички ва ташқи чақириқларга адекват жавобларни биргаликда излашга боғлиқ», — дейди Қозоғистон президенти.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

17:12 / 14.03.2025
Қирғизистон президенти Марказий Осиёда ягона визани жорий этишни таклиф қилди

19:54 / 13.03.2025
Ўзбекистон ва Франция стратегик шерик бўлди. Мақсадлар ва манфаатлар нима?

16:58 / 13.03.2025
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолайди

16:40 / 13.03.2025