Қашқадарёда уч блогер ҳибсга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Гумонланувчилар мактаб директори ва унинг фермер отаси ҳақида шахсга оид маълумотларни интернетда тарқатмаслик эвазига 5 минг АҚШ доллари сўраб, шундан маълум қисмини олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қашқадарё вилоятида 3 нафар блогер — Наргиза Келдиёрова, Дилдора Ҳакимова ва Шукрулла Парпиев ҳибсга олинди. Улар Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисмида (Товламачилик) кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланмоқда.
Қашқадарё вилояти судининг расмий ахборотига кўра, Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида Қашқадарё вилоят прокурори ўринбосарининг Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган 3 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган.
Булар 1977 йилда туғилган, “Инсон ҳуқуқлари” мустақил ташкилоти аъзоси, “Ҳимоячи блогерлар” МЧЖ раҳбари Шукрулла Парпиев, 1980 йилда туғилган Наргиза Келдиёрова ҳамда 1984 йилда туғилган, Косон туманидаги 12-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дилдора Ҳакимова бўлган.
Суднинг 2024 йил 28 февралдаги ажрими билан Қашқадарё вилоят прокурори ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилган ҳамда гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, гумонланувчилар мактаб директори ва унинг фермер отаси ҳақида шахсга оид маълумотларни интернетда тарқатмаслик эвазига 5 минг АҚШ доллари сўраб, шундан маълум қисмини олаётган вақтларида ашёвий даллилар билан қўлга олинган. Уларга Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ блогер Элмурод Одилов Яккабоғ туманида фермерлар ишига аралашганлик айби билан, блогер А.Абдуллаев, Nasaf News веб-сайти раҳбари Умид Каримов ва автоблогер Мақсуд Музаффаров транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ва майда безориликда айбланиб, қамалганди.
Жорий йилнинг январ ойида Қашқадарёда 49 ёшли блогер товламачиликда айбдор деб топилиб, унга суд ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаганди.
Мавзуга оид
22:36 / 20.12.2024
Қашқадарёда иситиш тизимидаги таъмирлашда салкам 1 млрд сўмни талон-торож қилган МЧЖ аниқланди
11:52 / 15.12.2024
Қашқадарёда ОТМ ҳовлисида унаштирилган қизини пичоқлаган йигитга ҳукм ўқилди
16:27 / 11.12.2024
Қарши давлат техника университети ташкил этилади
16:33 / 04.12.2024