Ўзбекистон | 10:57 / 03.03.2025
19571
3 дақиқада ўқилади

“Пора эмас, раҳмат сифатида берганди” – Тошкентда пора олган ИИБ терговчиси қамалди

Терговчи иш юритувидаги “дело” бўйича гумонланувчи шахсдан унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик учун 500 доллар олганда тезкор тадбирда ушланган. У судда гумонланувчи пулни пора эмас, ишини тез кўриб бергани учун раҳмат сифатида берганлигини айтган.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳрида терговчи жиноий жазога тортилди. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда пора билан ушланган.

Kun.uz ўрганган суд ҳужжатида келтирилишича, 1998 йилда туғилган Н.Ҳ. Бектемир туман ИИО ФМБ терговчиси лавозимида ишлаб келган. У 2024 йил 17 сентябр куни иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб этилган фуқародан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 500 доллар олганда ушланган.

Н.Ҳ. судда айбига умуман иқрорлик билдирмаган ва ўзига нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.

“Гумонланувчига Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан айблов эълон қилиб, унга нисбатан гаров эҳтиёт чорасини танлаганлиги ҳақида қарордан бир нусха бердим. У ишини қонун доирасида тез кўриб берганим учун раҳмат сифатида 500 доллар бериб кетишини айтди. Унга ўз ишимни қилганимни, бунинг учун пул керакмаслигини, дастлаб гаров пулини тўлашини, агар хоҳласа суд ҳукми ўқилганидан сўнг келиб раҳмат айтиб кетса бўлаверишини билдирдим”, деган у ўз кўрсатмасида.

Терговчи пулни ўзининг хизмат хонасида олган.

“Нусха олиш учун фуқаролик паспортини берди. Паспортнинг четидан пуллар чиқиб турганлигини кўриб, раҳмат сифатида бермоқчи бўлган пулларини олиб келганлигини билдим. Ундан паспортни олиб, ичидаги пулларни столнинг ёнидаги тумбага тўкдим. У раҳмат сифатида бергани учун пулларни олдим. Агар пулларни пора тариқасида бераётган бўлса керакмаслигини бир неча маротаба айтиб ўтдим”, деган Н.Ҳ. кўрсатмасида.

Терговчининг айби гувоҳларнинг кўрсатмалари, суд-кимёвий экспертиза хулосаси ва бошқа далиллар билан ўз исботини топган, деб ҳисобланган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг ҳукми билан Н.Ҳ. Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 3 йил ИИВ тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани