Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади, дея ёзди Бурҳонов Telegram'даги каналида.

“Бу – давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради”, – дейди агентлик директори.

Акмал Бурҳонов коррупцияга мойиллик айнан қандай қилиб баҳоланиши борасида қўшимча тафсилотларни келтирмаган.

Аввалроқ Kun.uz Гулистон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари хитойлик инвесторларни чув туширгани учун 9 йилга қамалгани, айни пайтда Ромитан тумани ҳокими ўринбосари ҳам фирибгарликда айбланаётгани ҳақида хабар берганди.