“Ичимлик сув учун нақд пулда амалга оширилган тўлов базада қайд этилмайди” – “Ўзсувтаъминот”
Аҳоли хонадонларига сувдан қарздорлик борлиги ҳақида қоғоз олиб бориш ва тўловни амалга оширишни талаб қилиш ноқонуний ҳисобланади. Мазкур ҳолатда ўтказилган маблағлар орқали қарздорлик бартараф этилмайди. Бу ҳақида “Ўзсувтаъминот” раиси ўринбосари Хуршид Раҳматуллаев маълум қилиб, ичимлик сувига фақат расмий электрон тўлов воситалари орқали маблағ ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
2024 йил 1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўловлар фақат электрон шаклда амалга оширилиши эълон қилинган эди. Бироқ шунга қарамай, ўзини назоратчи ёки сув таъминоти ходими сифатида таништириб, аҳолига сувдан қарздорлиги мавжудлиги ҳақида махсус муҳр босилган тўлов қоғозларини тақдим этаётган ва фирибгарлик йўли билан пул ундириб олаётганлар мавжуд.
12 феврал куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида “Ўзсувтаъминот” АЖ раиси ўринбосари Хуршид Раҳматуллаев ҳолатга муносабат билдириб, ўзини сув таъминоти ходими сифатида таништириб, тўловни нақд шаклда амалга оширишни сўраш ҳозирда ноқонуний ҳаракат ҳисобланишини ва ўша жараёнда тўланган маблағ тизимда қайд этилмаслигини маълум қилди.
“Назоратчига берилган пуллар база ёки абонент ҳисобрақамида кўринмайди, маблағ сув таъминоти компанияси тизимига келиб тушмагани туфайли қарздорлик ўчирилмайди. Шу сабабли, аҳолига фақат расмий тўлов каналлари – банклар, электрон тўлов тизимлари ва махсус бот орқали тўловни амалга ошириш тавсия этилмоқда”, – дейди у.
Масъулга кўра, 2024 йил 1 декабрдан нақд пулда назоратчилар томонидан тўловларни йиғиш ва ичимлик сувдан қарздорлик қоғозларини тарқатиб юриш фаолияти ҳам тўхтатилган. “Ўзсувтаъминоти” АЖ нақд пул шаклида амалга оширилган тўловлар ортидан қарздорлик ўчирилишига кафолат бермаслиги, бу жараёнда абонентлар ҳушёр бўлиб, тўловларни фақат электрон шаклда амалга оширишлари лозимлигини айтди.
“Агар кимдир назоратчи сифатида ўзини таништириб, ноқонуний тўловларни амалга оширишни сўраса, бундай ҳолатларда ишонч рақамларига қўнғироқ қилиб, масъулларни хабардор қилиш сўралади. Ташкилотимиз бундай ҳолатларни текширишга ва фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга тайёр”, – дейди у.
Ҳозирда барча сув таъминоти бўлимлари истеъмолчилар учун махсус ишонч рақамларини ишга туширган. Хусусан, республика бўйича ягона ишонч рақами – 1255, коррупцияга қарши курашиш бўйича ишонч рақами +998 (55) 503 10 55.
Мутасаддининг маълум қилишича, электрон тўлов тизими босқичма-босқич жорий этилган. Охирги икки йил давомида айрим ҳудудларда синов тариқасида жорий этилиб, аҳолига янги тизимга мослашиш учун вақт берилган.
Айни вақтда Telegramʼда @uzsuvbot боти ишга туширилган бўлиб, у орқали истеъмолчилар ўз шахсий ҳисобрақамларини текшириб боришлари мумкин.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди
Ўзбекистон | 14:00
-
«246 га 246». Россия ва Украина асирлар алмашуви ўтказди
Жаҳон | 13:47
-
«Бу бир томошабин учун театр». Путиннинг «Пасха сулҳи» ҳақида нима дейишмоқда?
Жаҳон | 13:33
-
Қонунийлаштирилаётган наша, таҳқирланган мигрантлар ва муҳокамадаги ҳаж – Марказий Осиё ҳафта ичида
Жаҳон | 11:30
Мавзуга оид

21:21 / 05.04.2025
Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди

10:06 / 04.04.2025
Ўзбекистонда сув ресурслари тақчиллиги: муаммолар ва ечимлар

10:23 / 19.03.2025
715 минг аҳолига илк бор тоза ичимлик сув етиб боради

12:23 / 12.03.2025