Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда ФВВ.

Қайд этилишича, 10 август куни соат 22:00 да туманнинг «Шайман» МФЙ ҳудудида жойлашган «заправка» ҳудудидаги автомобилларда ёнғин келиб чиққани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:15 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:21 да қуршаб олинган ва соат 22:30 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида Kia Bongo, Damas ва Gentra автомобиллар зарарланган. Тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар аниқланмоқда.