Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судяси тезкор тадбирда ушланди
У жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига муқаддам олган пулларнинг бир қисмини фуқаронинг талаби билан қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Иллюстратив фото
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ тумани суди тергов судяси тезкор тадбирда ушланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, бугун Олий суд ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судяси М.С. фуқаро О.О.га оид жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига муқаддам олган пулларнинг бир қисмини аризачининг талаби билан қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
“Олий суд кенг жамоатчилик эътиборини суд органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш бўйича қатъий чоралар кўрилаётганига қаратиб, суд тизимини нопок кадрлардан тозалаш борасида барча зарур саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганини маълум қилади”, дейилади расмий баёнотда.
Олий суд фуқароларни суд органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақирган.
Мавзуга оид
14:56
Туман (шаҳар) ва вилоят судларига раис лавозими керакми?
19:07 / 13.01.2026
Ўзбекистонда суд қанчалик мустақил ва эркин? – фаоллар билан суҳбат
20:50 / 06.01.2026
“Credit House” иши бўйича зарар суммаси ҳануз аниқ эмас – суддан репортаж
08:49 / 30.12.2025