ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида 2025 йил сентябр ойидаги Li 9 ва BYD тўқнашуви бўйича суд қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари ахборот хизмати хабар берди.
Суднинг қарорига кўра, Li 9 ҳайдовчиси 26 ёшли Ф.Ж. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қуйидаги моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган:
128-3-моддаси 4-қисми – транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши;
133-моддаси – транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши;
135-1-моддаси 1-қисми – транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг талабларини бузиш.
Унга узил-кесил 6 млн 180 минг сўм жарима жазоси белгиланган. Ҳуқуқбузар томонидан жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланганлиги эътироф этилган.
Қўшимча қилинишича, манфаатдор томонга мазкур ЙТҲ оқибатида етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳамда тарафларга суд қарорига нисбатан шикоят бериш тартиби ва муддатлари тушунтирилган.
Нима бўлганди?
2025 йил 30 сентябр куни Мирзо Улуғбек туманида BYD ва Lixiang L9 машиналари ўзаро тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлганди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган фото ва видеоларда ЙТҲ оқибатида Li 9 машинаси парчаланиб кетгани акс этган.
Ушбу ЙТҲ билан боғлиқ маъмурий иш ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилган. Суднинг 2025 йил 23 декабрдаги қарорида келтирилишича, BYD бошқарувида бўлган Д.Р. ўз ҳаракат йўналишини ўнгдан чапга ўзгартириши чоғида Ф.Ж. бошқарувидаги Li 9 машинаси билан тўқнашув содир қилган.
Суд ҳужжатида BYD ҳайдовчиси «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 53-банди, яъни «ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, манёвр қилиш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмаслиги керак» деган талабларни бузгани

















