Веве-сюр-Корсье шаҳрида буюк киноактёр, сценарист, режиссёр ва композиторнинг 127 йиллигига бағишланган тадбир ва музейнинг очилиш маросимида унинг ўғиллари Майкл ва Южин қатнашишди.
“Чаплин дунёси” деб номланувчи музей мажмуаси Чаплиннинг оиласи ва авлодларининг қилган ҳаракатлари натижаси ҳисобланади. Лойиҳани амалга ошириш учун 16 йил керак бўлди.
Мажмуа Чаплин ўз оиласи билан яшаган уй ва махсус кўргазма учун қурилган бинолардан иборат бўлиб, унинг майдони 3 минг кв. метрни ташкил этади. Музейга ташриф буюрганлар буюк актёрнинг нафақат ижоди, балки тарихда классика бўлган “Чақалоқ”, “Олтин васвасаси”, “Янги давр”, “Буюк диктатор” каби фильмларнинг яратилиш жараёнларини кўришлари мумкин бўлади.
Лойиҳа ташкилотчилари музейга ҳар йили 300 минг меҳмон ташриф буюради, деган умидда ва уларнинг кўпчилиги хорижликлар бўлиши кутилмоқда.
Швейцариядаги Чарли Чаплин музейи илк меҳмонларни қабул қилди
04:12 / 18.04.20162 5982 мин
Швейцариянинг Веве-сюр-Корсье шаҳрида жойлашган Сэр Чарльз Спенсер Чаплин (1889-1977) ҳаёти ва ижодига бағишланган музей илк меҳмонларни қабул қила бошлади










