АКТнинг кенг ривожланиши жумладан меҳнат муносабатлари соҳасидаги одамлар учун ҳам қўшимча имкониятларни очди. Бугун нафақат компания офиси, балки минтақа, ҳатто республика ташқарисида туриб ҳам ишлашга ҳеч нима халақит бермайди. Бизнинг шарҳимизда – масофавий режимдаги меҳнат муносабатларида назаримизда энг муҳим бўлган нозик жиҳатлар ва бу мавзу бўйича амалий тавсиялар. 
Бозор иқтисодиёти тараққиётини инобатга олган ҳолда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларига АКТни жорий қилишнинг замонавий тенденциялари меҳнат соҳасини ҳам четлаб ўтмайди: босқичма-босқич изланувчилар ва бўлғуси иш берувчиларни ажратиб турувчи черагалар шартлилар жумласига ўтмоқда. Умуман масофавий режимда ишлаш, аниқ афзалликлардан ташқари, бундай муносабатларнинг етарлича норматив тартибга солинмаганлиги билан боғлиқ муайян қийинчиликлар ва саволларни юзага келтиради. 
Демак, ходимни масофавий иш шартларида расмийлаштиришда иш берувчида вужудга келиши мумкин бўлган бир нечта саволлар.

Бундай иш қонунчиликни бузиш ҳисобланмайдими? 
Ҳақиқатан, амалдаги қонуний мақбул келадиган иш тушунчаси унга қўйиладиган талаблардан бири сифатида транспортда қатнаш жиҳатдан қулайликни кўзда тутади. Меҳнат кодексининг (МК) 63-моддасига асосан иш доимий яшаш жойидан анча узоқ бўлса ва транспортда қатнаш жиҳатдан қулай бўлмаса мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмас. 
Бундан ташқари, яқинда вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилиш учун жавобгарлик киритилди (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2232-моддаси1). 
Эслатиб ўтамиз, доимий пропискага эга бўлмаган, бироқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида беш кундан ортиқ турган шахслар ички ишлар органларида ҳисобга олинади2, паспорт тизимини бузувчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексниг 223-моддаси билан жарима кўзда тутилган. Фуқароларнинг бу тоифаси учун узоқда туриб ишлаш – ишга жойлаштиришнинг яхши варианти ҳисобланади ҳамда ўз мажбуриятларини масофавий бажариш тўғрисидаги шартнома бошқа жойлардан келганларни ҳисобга олиш режимини бузиш ҳисобланмайди.   
Модомики амалдаги меҳнат тўғрисидаги норматив ҳужжатлар масофавий иш режимида ишлашга бевосита тақиқни сақламас экан, тегишинча, бундай иш ҳам қонунни бузиш ҳисобланмайди.  

Ҳар қандай узоқда туриб ишлайдиган ходим касаначи ҳисобланмайдими?
Масофавий ходимлардан фарқли ўлароқ қонунчиликда касаначилар меҳнатининг ҳуқуқий режими хусусиятлари акс этган. 
Касаначилар – бу тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ касаначининг яшаш жойи бўйича ёки унга ёки унинг оила аъзоларига тегишли бўлган бошқа биноларда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатишни амалга ошираётган шахслардир3. Касаначиликни ташкил қилиш, инчунун, технологик жараён уй шароитларида бутловчи буюмларнинг айрим турларини, ярим тайёр маҳсулотлар, маҳсулотлар ва ишларни ишлаб чиқариш имконини берадиган саноат тармоқларида кооперация шаклини намоён қилади.