Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларни хабардор қилмасдан ишчи сифатида расмийлаштирган қурилиш ташкилотларига чора кўрилади
Ижтимоий тармоқларда айрим қурилиш ташкилотлари рейтингини ошириш мақсадида фуқароларни хабардор қилмасдан ишчи сифатида расмийлаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги шу муносабат билан расмий муносабат билдирди.
Қурилиш ва лойиҳа ташкилотлари рейтинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 699-сон қарорига асосан шакллантирилади. Рейтинг автоматик тарзда ўнга яқин вазирлик ва идоралар маълумотлари асосида ҳисобланади.
Жумладан, ишчи-ходимлар сони ҳамда уларга энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган ойлик ҳисобланганлиги ҳақидаги маълумотлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси базаларидан олинади. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими бу маълумотларни ўзгартириш ёки сохталигини аниқлаш ваколатига эга эмас, тизим фақат мавжуд маълумотларни жамлаб reyting.mc.uz платформасида очиқ эълон қилади.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда шахснинг розилигисиз ишчи сифатида расмийлаштиришни чеклаш, шунингдек, бир фуқаронинг бир нечта ташкилотда асоссиз расмийлаштирилишини олдини олиш бўйича тартиблар ишлаб чиқилмоқда.
Қурилиш ташкилотлари рейтингини пасайтириш механизми фақат уларнинг расмий фаолияти натижаларига асосланади. Давлат харидларида эса «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, ёлғон ёки сохта ҳужжат тақдим этган ташкилотлар Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилади ва ушбу реестрни юритиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ваколатига киради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарорига мувофиқ агар қурилиш ташкилоти тендер ёки рейтинг жараёнида сохта маълумот тақдим этгани аниқланса, тегишли идораларнинг расмий хулосаси асосида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан мазкур ташкилот бўйича электрон баённома бекор қилинади.
Шу боис сохта маълумот киритган қурувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли реестрга киритилиши ёки уларга нисбатан чоралар кўрилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:36 / 05.07.2026
Камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ходимларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади
19:48 / 03.07.2026
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
11:58 / 01.07.2026
Кўп квартирали уйларда яшовчилар сони аввал айтилган расмий рақамлардан анча камлиги маълум бўлди
11:36 / 23.06.2026