Кўпчилик якшанба оқшомини ёқтирмайди. Тадқиқотларга қараганда, душанбадан олдинги ҳолат асабни бузади.
Ҳаттоки сизга ишингиз ёқса ҳам якшанба куни кечқурун душанбада сизни нималар кутиши мумкинлигини ўйлаб озгина ташвишланасиз.
Экспертларнинг айтишларича, муваффақиятга эришган инсонлар ўзларини янги ҳафтага тайёрлашар экан. Улар якшанба оқшомини қандай ўтказишади? Буни қуйида билиб оласиз.
1. Улар вақтларини оиласи ва дўстлари даврасида ўтказишади

Омадли кишилар ҳафта давомида оиласи учун вақт кам бўлишини билишади ва шунинг учун якшанбани яқинлари даврасида ўтказишади.
2. Улар оқшом учун режа тузишади

«Бу энг яхши маслаҳат. Сиз келаётган душанбани эмас, режадаги оқшомингизни сабрсизлик билан кутасиз», — деб ёзади Лаура Вандеркам ўзининг «Омадли инсонлар якшанба куни нима қилишади» номли китобида.
3. Улар ҳафталик ишларини режалаштиришади

Якшанба куни айрим омадли кишилар кундаликларини кўриб чиқишади, ўз мақсадларини ёзишади ва келаётган ҳафта учун режа тузишади.
4. Улар спорт билан шуғулланишади

Вандеркамнинг ёзишича, реалити-шоу продюсери Ализа Роузен якшанба кунлари кечки пайт йога билан шуғулланади. «Бу ҳафта давомида йиғилиб қолган чарчоқни чиқариш ва душанбага тайёрланишнинг ажойиб йўли», — дейди у Вандеркамга.
Сиз ҳам якшанба куни теннис ёки футбол ўйнанг.
5. Улар тўғри овқатланишади

Urban Balance директори Жойс Мартер ўз мақоласида алкоголь тушкунлик келтириб чиқаришини ва душанба куни киши ўзини ланж ҳис қилишини таъкидлайди.



















