Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Динамо” клуби футболчиси юрак хуружидан вафот этди
Руминия чемпионати иштирокчиси, Бухарестнинг “Динамо” клуби футболчиси Патрик Экенг юрак хуружидан вафот этди. У Руминия чемпионати доирасидаги “Виторул” клубига қарши кечаётган учрашувда захирадан ўйинга қўшилганди. Лекин орадан 7 дақиқа ўтиб, футболчи майдонда ҳушини йўқотган.
Экенг зудлик билан шифохонага етказилган. Аммо, шифокорлар Патрикнинг ҳаётини сақлаб қола олмадилар. 2012 йили “Болтон” ярим ҳимоячиси Фабрис Муамба ҳам майдонда инфаркт ҳолатига тушиб, вафот этганди. 2000 йилнинг 5 октябрь куни эса “Динамо” сардори Кэтэлин Хэлдан майдоннинг ўзида юрак хуружи сабабли оламдан ўтган эди.
Манба: Olamsport.com
Мавзуга оид
09:15 / 26.06.2026
Россия Руминияга жавоб чораси сифатида консулликни ёпмоқда
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
18:37 / 29.05.2026