Жаҳон | 12:17 / 12.07.2016
8517
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон қўрғонида фавқулодда ҳолат тартиби узайтирилди

Фото: РИА Новости

Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Еркиндик аҳоли пунктида куйдирги касаллиги авж олгани сабаб жорий қилинган фавқулодда ҳолат тартиби 3 кунга узайтирилди, деб маълум қилган республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги ветеринар назорат қўмитаси инспекцияси раҳбари Марат Мухтаров.

Аввалроқ, Шет тумани Еркиндик қўрғонининг 9 нафар фуқароси куйдирги касаллигини юқтирганликда гумон қилиниб, юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган, уларнинг икки нафари ҳаётдан кўз юмганди. 

Кейинчалик, Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлиги, Еркиндик қишлоғининг 8 нафар вакилига "куйдирги" ташхиси қўйилганини маълум қилганди. Улар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанишган, қўрғонда 15 кунлик карантин жорий қилинган эди. 

Эндиликда, мазкур чекловлар қўшимча эҳтиёткорлик юзасидан узайтирилган ва аҳоли пунктида ўтказилган дезинфекция ишларининг сифатига оид хулосалардан сўнг бекор қилинади. 

Мавзуга оид