Жаҳон | 11:57 / 16.07.2016
8158
1 дақиқада ўқилади

Туркия ҳукумат кучлари Бош штаб назоратини қўлга олди

Фото: Daily Sabah

Туркия ҳукуматига содиқ мамлакат қуролли кучлари, Бош штаб назоратини қўлга олди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги юқори лавозимли турк мулозимига таянган ҳолда. 

Унинг сўзларига кўра, бир нечта жанговар вертолётларни эгаллаб олган бир гуруҳ ҳарбийлар ҳамон ҳукумат қўшинларига қаршилик кўрсатишни давом эттирмоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, Туркия парламенти ва Президент саройига амалга оширилаётган ҳужумлар деярли тўхтатилган. 

Аввал хабар берилганидек, Туркия ҳукумати давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, Туркия Бош штаби раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаган эди. Қарама-қаршилик чоғида 60 киши қурбон бўлиб, 336 киши ҳибсга олинганлиги хабар қилинган эди. 

Мавзуга оид