Бавария ИИВ: Ансбахдаги портлаш суриялик қочқин томонидан уюштирилган
Бавария ички ишлар вазири Иоахим Херрманнинг маълум қилишича, Ансбахдаги портлашни уюштиришда гумонланган шахс Суриядан келган 27 ёшли қочқин бўлган. Бу ҳақда Nord Bayern нашри хабар бермоқда.
Бавария ери ИИВ раҳбарининг сўзларига кўра, у Германияга бундан икки йил муқаддам келган. Бундан ташқари, Херманнинг айтишича, бир йил олдин сурияликдан қочқин мақомини олиб ташлаш рад этилган.
Қайд этилишича, ҳалок бўлган ушбу суриялик илгари ҳам ўзини ўлдирмоқчи бўлганди.
Бундан олдинги хабарларда Ансбахдаги портлаш натижасида 1 киши ҳалок бўлиб (худкуш), жароҳатланганлар сони 12 кишини ташкил қилаётгани айтилганди.
Ансбахдаги Eugene's номли бар яқинида портлашдан кейин ҳудуддан 2500 киши эвакуация қилинган.
Аввалига портлаш маиший газ қувуридаги муаммо туфайли рўй бергани айтилганди. Кейинроқ, шаҳар мэри Карду Зайдел барга кираверишда портловчи қурилма ҳаракатга келтирилганини маълум қилди.
Қайд этиш керакки, бу Германияда кейинги ҳафта давомида тўртинчи марта тинч аҳоли вакилларига ҳужум уюштирилиши бўлди.
Аввалига, 18 июль куни Мюнхенда поездда келиб чиқиши афғонистонлик бўлган 17 ёшли ўсмир йўловчиларга мачете билан ҳужум қилиб, 3 кишини жароҳатлади. Уни полиция отиб ташлади.
22 июлда Мюнхендаги Olympia савдо марказида келиб чиқиши эронлик бўлган 18 ёшли Али Давид Сунбулий 9 кишини отиб ташлаганди ва кейин ўз жонига қасд қилганди.
24 июль куни кечқурун Ройтлинген шаҳрида суриялик қочқин йўловчиларга узун пичоқ билан ташланиб, бир аёлни ўлдирган ва 2 кишини яралаган.
Мавзуга оид
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
17:04 / 22.10.2024
Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
18:11 / 07.10.2024