Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда квартиралар нархи арзонлашда давом этмоқда
Август ойида Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх июль билан таққосланганда 2 фоизга арзонлаб, 588 ш. б. (шартли бирлик)дан 573 га қадар етди. Мазкур маълумотлар CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz»га тақдим этган ҳисоботда ўз ифодасини топган.
Панель туридаги хонадонлар «квадрати» нархи мартдаги 556 ш. б. дан 544 ш. б. га (-2%) арзонлаган бўлса, ғиштли уйлар нархи — 635 ўрнига 613 ш. б. (-3%).
Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 575 ш. б. (-3%), икки хонали — 561 (-2%), уч хонали — 577 (-3%), тўрт хонали — 605 (-3%), кўп хонали — 592 (-3%).
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026