Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XV ёзги Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг фармони эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва яратилган қулай шарт-шароитлар натижасида спортчиларимиз томонидан улкан ютуқлар қўлга киритилаётганлиги, айниқса, Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XV ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жасорат ва матонат намунасини кўрсатиб, юксак натижаларга эришганлиги ва дунёнинг энг кучли давлатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллаганлиги ҳамда Ватанимизнинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшганлиги, юртимизда спортни кенг оммалаштириш, ёш авлодни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларидаги катта хизматлари учун қуйидагилар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирлансин:

«Ўзбекистон ифтихори»

Амилова Фотимахон Равшанбек қизи - Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Каюмова Нозимахон Номонжоновна - Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Мусабеков Фирдавсбек Улуғбек ўғли - Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Намозов Шерзод Насимович - Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Нигматов Уткиржон Исматилло ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Норбеков Хусниддин Киличбоевич - Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Свечников Александр Владимирович - Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Тулендибаев Адилжан Ришатович - Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози»

Абдуллаев Нодирбек Баходиржанович - Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи

Абдухоликов Сардор Абдухоликович - Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

Амилов Равшанбек Кабилджанович - Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи