Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиллари Клинтон давлат котиби вақтида Россияда махфий маълумотларни қолдирган
ФҚБ директори Жеймс Комининг сўзларига кўра, АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон давлат котиби бўлиб ишлаган вақтларда махфий маълумотларга нисбатан "эҳтиётсизликка йўл қўйган", деб хабар қилмоқда ABC телеканали.
АҚШ Федерал қидирув бюроси "почта иши" бўйича 189 саҳифани ошкор қилди. Унга кўра, Ҳиллари Клинтоннинг Россияга сафарларидан бирида, унинг ёрдамчиси қоидаларга зид равишда махфий маълумотлар битилган ҳужжатларни Клинтоннинг меҳмонхонасига олиб келади. Шундан сўнг, Клинтон ва унинг ёрдамчиси хонани тарк этгач, дипломатик қўриқлаш хизмати ходимлари давлат сирига оид ҳужжат қолиб кетганини аниқлашади.
Эслатиб ўтамиз, собиқ давлат котиби хизматдалик вақтида хусусий почта серверидан фойдаланганликда айбланади. Бу назарий жиҳатдан хизмат ёзишмаларини жамоатчиликдан яширган бўлса-да, аслида махфий маълумотларнинг ўғирланишига имкон берар эди.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026